Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Ўзбекистон яраланган фаластинлик болалар ва аёлларни ҳамда уларнинг ҳамроҳларини эвакуация қилди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, 26 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини амалга ошириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда жабрланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ва уларнинг ҳамроҳларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш ишларини амалга оширган.
У эвакуация қилинган фаластинликлар ўз юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда меҳмон бўлишларини таъкидлади.
Мансурбек Қиличев бу фаластинликлар соғлиқни сақлаш марказлари ва касалхоналарда истиқомат қилишларини ва Ўзбекистон ҳукумати уларни оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлашини қўшимча қилди.
Унинг тушунтиришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил ноябр ойида Фаластин масаласига бағишланган навбатдан ташқари араб-ислом саммити олдидан сўзлаган нутқида Фаластин ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган ва Тошкент яраланган фаластинлик болалар ва аёллар даволаниш учун қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:21 / 13.11.2025
Қозоғистонда йўлда қолиб кетган автобусдан 36 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
17:24 / 19.10.2025
Исроил яна Рафаҳга зарба йўллади
13:17 / 05.09.2025
Германия Ўзбекистонга Афғонистондан эвакуация бўйича ёрдам учун миннатдорлик билдирди
19:06 / 21.06.2025