Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия флоти замонавий атом сувости кемасига эга бўлди
К-564 «Архангелск» атом сувости кемаси «Оникс», «Калибр» ва «Циркон» ракеталарини жойлаштириш мумкин бўлган 8 та вертикал шахтага эга.
Фото: mil.ru
Янги, кўпмақсадли К-564 «Архангелск» атом сувости кемаси Россия денгиз флоти таркибига кирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
К-564 атом сувости кемаси 885М «Ясен-М» лойиҳасининг тўртинчи кемаси ва Архангелск шаҳри номидаги учинчи атом сувости кемаси бўлди.
Сувости кемаси қурилиши 2015 йил март ойида бошланди. У 2023 йил 29 ноябрда сувга туширилди. Шу йилнинг 11 июн куни кема денгиздаги синовларни бошлади.
«Архангелск» - кўпмақсадли, 4-авлод (энг замонавий) сувости кемаси ҳисобланади. Унинг узунлиги 130 м, экипаж сони 64 кишини ташкил қилади. У 533 мм калибрли 10 та торпедо аппаратига эга. Шунингдек, кемада «Оникс», «Калибр» ва «Циркон» ракеталарини жойлаштириш мумкин бўлган 8 та вертикал шахта бор.
Мавзуга оид
15:59 / 07.02.2026
Санкциялар: ЕИ суди Россиядан олиб кирилган автомобилларни мусодара қилишга рухсат берди
15:42 / 07.02.2026
Эстония Россиядан уруш иштирокчиларини Шенгенга киритмайди
14:18 / 07.02.2026
Россия авиачипта брон қилишнинг Leonardo тизимини миллийлаштирмоқчи
14:14 / 07.02.2026