Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёқутистонда ҳаво ҳарорати 51 даражагача совиши кутилмоқда
Синоптиклар Ёқутистонда аномал совуқ ҳаво кузатилишидан огоҳлантирди. Таъкидланишича, 2 январ куни ҳаво ҳарорати -51 даражага тушиши мумкин.
Фото: yakutia-daily.ru
Синоптиклар Ёқутистонда аҳолиси ва меҳмонларини ҳаво ҳарорати Целсий бўйича -51 даражагача тушиб кетишидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, минтақада кучли шамол хавфи ҳам эълон қилинган.
«2025 йилнинг 1 январидан 4 январга қадар Якутск ҳамда унинг атрофида аномал совуқ кузатилади, бунда ҳаво ҳарорати нормадан 7 ва ундан пастроқ даражага тушиб кетади», — дейилади хабарда.
Прогнозларга кўра, 2 январ куни Якутскда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича -51 даражани ташкил этиши мумкин.
Шу билан бирга, ўтган 2024 йилда Москвада ўртача ҳаво ҳарорати юқори бўлди — 8,2 даража. Ушбу кўрсаткич Россия пойтахти кузатувлари тарихидаги барча рекордларни янгилаган. Бундан олдинги рекорд 2020 йилда ўрнатилган, ўшанда ўртача ҳарорат 8 даражани ташкил этганди. Январ ва май ойидан ташқари бутун йил давомида аномал илиқ ҳаво кузатилган.
Аввалроқ синоптиклар бу йил январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаётгани тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
12:04 / 25.01.2024
Ёқутистондаги қотилликдан кейин одамлар норозилик намойишига чиқди
22:22 / 18.04.2023
Аномал совуқ боғларни зарарлади. Бу мева нархига қандай таъсир қилади?
17:40 / 07.02.2023
Солиқ қарзлари, пенялар ва ундирувларга мораторий — совуқ туфайли тадбиркорларга енгилликлар бериляпти
18:17 / 28.01.2023