Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянма ҳарбий хунтаси 6 мингга яқин маҳбусни озод этади
Афв этиладиганлар орасида 180 нафар чет эл фуқароси ҳам бор. Мамлакатда 2021 йил 1 феврал куни мамлакат армияси сайланган ҳукуматни эгаллаб олганидан бери тартибсизликлар давом этмоқда.
Мянма ҳарбий ҳукумати Мустақиллик куни муносабати билан 5864 нафар маҳбусга нисбатан афв эълон қилади, жумладан, 180 нафар чет эл фуқароси озод этилади, деб хабар беради Reuters.
Мянмада 2021 йил 1 феврал куни мамлакат армияси сайланган ҳукуматни эгаллаб олганидан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Ҳарбий тўнтариш оммавий норозилик намойишларини келтириб чиқарган ва полиция уларни тўхтатиш учун ўқотар қуроллардан ҳам фойдаланишга мажбур бўлган.
Data for Myanmar мустақил тадқиқот гуруҳига кўра, ҳарбийлар ҳокимиятга келганидан буён ижтимоий тармоқларда мухолифат гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалдаги ҳукуматни танқид қилиб ёзган 1691 киши ҳибсга олинган. Ўтган йилнинг октябрида мамлакат хавфсизлик кучлари мамлакат собиқ ҳарбий раҳбари Тан Швенинг куёви — 67 ёшли истеъфодаги полковник Най Со Маунг Facebookʼдаги постлари учун ҳибсга олинган эди.
Хунта мамлакатнинг собиқ раҳбари, Нобел лауреати Аун Сан Су Чжини ҳамон қамоқда ушлаб келмоқда. 79 ёшли аёл 14 та жиноий иш бўйича — сайловларни сохталаштиришдан тортиб коррупциягача айбдор деб топилган ва 27 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Унинг адвокатларининг сўзларига кўра, собиқ президент барча айбловларни рад этади.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
09:05 / 26.05.2026
Россиядаги ватандош маҳбуслар Ўзбекистонда жазо ўташни сўради
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026