Ўзбекистон | 11:06 / 04.01.2025
45089
1 дақиқада ўқилади

Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

Эстрада хонандаси Бахтиёр Султонов 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 

Бахтиёр Султонов «Бедана» қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой олганди, у «Тошкент» гуруҳининг хонандаси бўлган.

Бахтиёр Султонов шунингдек, «Дилдорим», «Дўст», «Боғ сайлина галади» ва бошқа қўшиқлар муаллифидир.

Kun.uz Бахтиёр Султоновнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид