Жаҳон | 14:24 / 06.01.2025
3530
2 дақиқада ўқилади

Доналд Трампнинг рафиқаси ҳақида филм суратга олинади

Премера 2025 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган.

Фото: Reuters

Amazon студияси Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания ҳақида ҳужжатли филм чиқаради. Variety нашри ёзишича, картина ҳам кинотеатрларда, ҳам стриминг сервисларида намойиш этилади.

Суратга олиш ишлари 2024 йил декабр ойида бошланган, премераси эса 2025 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган. Филмга Бретт Ратнер режиссёрлик қилмоқда.

Amazon вакили филмни Трампнинг учинчи хотини ва биринчи хонимга “мисли кўрилмаган назар билан саҳна ортидан қараш” деб таърифлади. Мелания лойиҳанинг ижрочи продюсерларидан бирига айланди.

Мелания Трамп 54 ёшда, у фотомодел, қўл соатлари ва заргарлик буюмлари дизайнери. У 2005 йилда Доналд Трамп билан оила қурган, 2017 йил январидан 2021 йил январигача АҚШнинг биринчи хоними бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 5 ноябр куни АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари ўтказилди. Унда республикачилар партияси номзоди Доналд Трамп ғалаба қозонди. Трампнинг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. Шундан сўнг Мелания Трамп яна АҚШ биринчи хонимига айланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти