Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда 4 ёшли қизининг ўлимида гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Аввалроқ 2020 йилда туғилган қиз танасидаги турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган эди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 4 ёшли қизини уриб, ўлимига сабаб бўлган тан жароҳати етказганликда гумонланаётган она қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Қайд қилинишича, 1977 йилда туғилган аёлга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2024 йил 23 декабр куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 2020 йилда туғилган қиз танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилингани ҳақида хабар берилди.
Терговга қадар текширувда 1977 йилда туғилган аёл 4 ёшли қизини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Хусусан, тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.
27 декабр куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 7-қисми «б» банди (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Қиз 7 январ куни вафот этди.
Тергов вақтида жиноят натижасидаги оқибат ўзгаргани, яъни жабрланувчининг ўлими жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш жараёнига таъсир қилган — айблов оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмга қайта малакаланган.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
18:19 / 08.07.2026
АҚШда тор хонада бир неча йил сақланган 16 бола топилди
09:55 / 27.06.2026