Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
Сенатнинг навбатдаги мажлисида “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда таълим ташкилотида тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этганлик, шунингдек уни таҳқирлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Бундан ташқари, педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсга нисбатан бир йил муддат давомида мактабгача таълим ташкилотида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.
Шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган бола учун ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
Шу билан бирга, етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фақат қариндошлари тарбиясига берилиши қоидаси жорий этилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, таълим муассасаларида уларнинг қадр-қиммати ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлашга замин яратади.
Қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.
Мавзуга оид
17:51
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
21:35 / 01.07.2026
“Ҳатто игна санчиб қийнашган”: Тошкентдаги боғчада нималар содир бўлди?
11:08 / 01.07.2026
“Болалар мунтазам қийнаб келинган” – Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи йиғлаётган бола оғзига латта тиқди
12:53 / 11.06.2026