Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақоми берилади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этиш юзасидан платформа ишга туширилади.
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилади:
а) қуйидаги йўналишларда белгиланган кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақомини бериш:
кўкаламзорлаштириш, жумладан, корхонани “яшил белбоғ” билан ўраш, суғориш тизимларини ўрнатиш, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилиш;
энергия тежамкорлиги, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни жорий қилиш;
корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (7R) тамойилини татбиқ этиш;
б) “яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш:
“Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик бериш;
муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этиш;
халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш;
тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл бериш.
Мавзуга оид
22:30 / 23.08.2025
Бизнесга “амнистия”, энергетикада пасайиш ва 2023 йилга қайтган доллар — ҳафта дайжести
17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди
20:20 / 20.01.2025
Нодавлат ОТМларга норасмий “солиқ” солиш давом этаётгани айтилмоқда. Вазирлик буни рад этди
11:04 / 17.01.2025