Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Mazda машинаси ёниб кетди
Ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва тан жароҳатлари олмаган. Фақат машина жиддий шикастланган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Янгийўл туманида автотранспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 10 январ куни соат 10:30 ларда содир бўлган. Янгийўл тумани худудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган 34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Мазда 6” русумли машинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Фақат транспорт воситаси техник шикастланган ва унинг салони ҳамда двигатели ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВВ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
20:01 / 25.11.2025
Янгийўлда экологик рейд: ўтиндан кўмир ясовчи шахслар фаолияти тўхтатилди
12:41 / 04.11.2025
Mazda Россиядаги активларини қайта сотиб олиш имконини биринчи бўлиб йўқотди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:02 / 12.12.2024