Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
Совриндорлар медалларни қайтаришди. Халқаро олимпия қўмитаси уларни алмаштиришга ваъда бермоқда.
2024 йилги Париж Олимпиадаси совриндорлари 100 дан ортиқ медалларни Ташкилий қўмитага қайтариб берди. Улар нуқсонли бўлиб чиқди, деб ёзди La Lettre.
Қайд қилинишича, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари нуқсонли медаллардан воз кечган. Халқаро олимпия қўмитаси барча нуқсонли медаллар алмаштирилишига ишонтирмоқда.
Аввалроқ Париж ўйинлари совриндорлари медалларнинг юқори қатлами шилиниб кетаётганидан ижтимоий тармоқларда шикоят қилган эди. Бунга Париж зарбхонаси томонидан медалларни тайёрлашда фойдаланилган сифатсиз лак сабаб бўлди, деб ёзди La Lettre.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи регулятори лак таркибига кирувчи хром триоксидини тақиқлаган эди. Бироқ, ишлаб чиқарувчилар қисқа вақт ичида унинг ўрнини босувчи моддани тополмаган. Оқибатда, бундан Париж Олимпиадаси медаллари «жабрланган».
Нашрнинг таъкидлашича, можаро туфайли зарбхонанинг ишлаб чиқариш ва сифат бўйича уч нафар топ-менежери ишсиз қолган.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026