Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда давлатга хавф туғдирувчи шахслар фуқароликдан маҳрум қилинади
Мамлакат конституцияга жосуслик ёки давлатга хиёнатда айбланган шахслар фуқаролигини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилади.
Швеция ўз конституциясига давлатга хавф туғдирувчи шахсларни мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилишни назарда тутувчи ўзгартиришни киритишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Reuters.
Партиялараро парламент қўмитаси томонидан келишилган ҳолда конституцияга киритиладиган ўзгартиришларга кўра, Швеция фуқаролигини ёлғон маълумотлар, пора ёки таҳдидлар орқали қўлга киритган қўш фуқароликка эга, шунингдек, жосуслик ёки давлатга хиёнатда айбланган шахслар фуқаролиги бекор қилиниши мумкин.
Швеция ҳукуматидаги ўнг партия қўш фуқароликка эга жиноий гуруҳ аъзоларини ҳам фуқароликдан маҳрум этиш таклифини билдирган, аммо партиялараро қўмита буни қўллаб-қувватламаган. Бундан ташқари, қўмита ўзгартиришлар тўпламига конституцияда аборт қилиш ҳуқуқини мустаҳкамловчи моддани киритишни тавсия қилган.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Швеция бошпана изловчилар ва уларнинг қариндошларига рекорд даражада кам миқдорда яшаш рухсатномаларини берган. Аҳолиси 10,5 миллион кишига етадиган Швециянинг 20 фоиз фуқаролари мамлакат ҳудудидан ташқарида туғилган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026