Ўзбекистон мактабларида Кембриж ўқув дастурини жорий этиш жадаллаштирилади
Британиянинг Cambridge University Press and Assessment таълим ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Стив Кинг билан учрашув ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Cambridge University Press and Assessment – жаҳондаги энг йирик нашриёт ва таълим тизимларини яратишга ихтисослашган ташкилотлардан бири ҳисобланади. У 1534 йилда ташкил топган бўлиб, бутун дунё бўйлаб илмий ва таълимга оид нашрлар, таълим дастурлари, имтиҳонлар ва баҳолаш тизимларини ишлаб чиқади. Унинг фаолияти таълим ва ўқитиш соҳасида илғор илмий ва методологик ёндашувларни яратишга қаратилган.
Ташкилот Cambridge University Press ҳамда Cambridge Assessment каби икки таркибдан иборат.
Cambridge University Press – илмий нашрлар, китоблар, онлайн ресурслар ва таълим материалларини ишлаб чиқаради. У турли фанлар, жумладан, тил ўрганиш, илм-фан, тарих, адабиёт ва бошқа соҳаларда нашрлари мавжуд.
Cambridge Assessment – таълим баҳолаш тизимларини ишлаб чиқади, жумладан, бу мезонлар таълимнинг юқори даражасини таъминлаш ва талабаларни баҳолашда ёрдам беради.
Мулоқот чоғида Стив Кинг Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратиб берилаётган шароитларни юқори баҳолади.
Унинг маълум қилишича, ҳозирда Кембриж ташкилотининг таълим баҳолаш тизимлари республиканинг барча ҳудудларидаги ихтисослаштирилган мактабларда қўйилган.
Суҳбатдош Cambridge University Press and Assessment'нинг Ўзбекистон ва Британия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Кембриж муассасаси билан республика мактабларида Кембриж ўқув дастурини жорий этиш ва халқаро стандартларни қабул қилиш орқали ҳудудда ўқитиш ва таълим сифатини янада ошириш ҳамда таълим дастурларини республикада кенг жорий қилиш, мутахассисларининг малака ошириш лойиҳаларини Ўзбекистонда ҳамда Британияда ташкил этишда амалий ҳамкорликларни янада жадаллаштиришга келишилди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади

14:01 / 13.02.2025