Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп инаугурация учун рекорд даражада кўп маблағ тўплади
Доналд Трамп 20 январ куни бўлиб ўтадиган инаугурация маросими учун рекорд даражадаги 250 миллион доллар йиғди.
АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси унинг инаугурацияси учун 250 миллион доллар хайрия йиғди, деб хабар берди РБК.
Республикачи ўзининг биринчи муддатида аввалги рекордини 107 миллион доллар (инфляция ҳисобига кўра, 139 миллион доллар) ўрнатган эди.
Инаугурация атрофидаги тадбирлар ва тантаналар инаугурация қўмитаси, асосан хусусий ташкилот томонидан тўпланган маблағлар ҳисобидан ўтказилади. Булар асосан жисмоний шахслар ва корпорацияларнинг бадаллари.
Инаугурация учун тўпланган маблағлар:
250 млн – Доналд Трамп (2025);
139 млн – Доналд Трамп (2017);
79,2 млн – Барак Обама (2009);
74,5 млн – Жо Байден (2021);
73 млн – Билл Клинтон (1993);
72 млн – Жорж Буш кенжа (2001);
69,5 млн – Жорж Буш кенжа (2005);
61,1 млн – Барак Обама (2013);
59,5 млн – Билл Клинтон (1997).
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026