Нима учун АҚШ Европадан бойроқ?
2008 йилда АҚШ ва еврозона ЯИМ даражалари бўйича деярли тенглашган эди: ЕИга аъзо 27 та давлатнинг умумий бойлиги 14,2 триллион долларни, Американики эса 14,8 триллион долларни ташкил этган. Орадан 17 йил ўтгач, еврозона ялпи ички маҳсулоти 15 триллион доллардан зиёдни ташкил этаётган бўлса, АҚШники 26,9 триллион долларгача ошди.

Фото: AP
Натижада ЯИМ ўртасидаги тафовут рекорд даражадаги 80 фоизга етди. АҚШда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳам Люксембург ва Ирландиядан ташқари ЕИдаги барча давлатлар кўрсаткичидан ошиқ.
2024 йилда АҚШда аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичи 80,023 еврони ташкил этган — бу ЕИдаги ўртача кўрсаткичдан қарийб икки баробарга кўп (40,060 евро).
Агар Европа давлатлари АҚШ штатлари билан таққосланса, қизиқ жиҳатлар юзага келади: АҚШнинг энг қашшоқ штати — Миссисипида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ Европанинг бешта етакчи иқтисодиётиникидан юқори. Бундан фақат Германия истисно. Аммо Миссисипи 1600 долларлик фарқ билан ГФРга жиддий рақобат туғдиради.
Эътиборли жиҳати, ҳатто Буюк Британия АҚШ штати бўлганида 50 та штат орасида 49-ўринни эгаллаган бўларди.
Нега бундай бўлди?
2010 йилдан 2023 йилга қадар АҚШда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати Европа Иттифоқидаги 21 фоизга нисбатан 34 фоизга етди.
Ушбу фарқни икки оғиз сўз билан тушунтириш мумкин: технологияларга инвестиция. Аниқроғи уларнинг етишмаслиги. ЕИ илмий тадқиқотлар ва ихтироларга жуда кам маблағ ажратади. АҚШ билан боғлиқ ҳолатда эса ушбу соҳага инвестиция самарадорликнинг ошиши билан боғлиқ.
Бу давр оралиғида АҚШда меҳнат унумдорлиги 22 фоизга ошган, Европада бўлса — 5 фоизга. Шу боис Европанинг АҚШдан ортда қолиб кетиши 2010 йиллар бошидаёқ аён бўлганди ва буни меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўсишидаги фарқлар билан изоҳлаб бўлмайди.
Таъкидланишича, АҚШ ва Европа ўртасидаги иқтисодий кўрсаткичлар қувонарли эмас.
Биринчидан, америкаликлар бойроқ. АҚШда аҳоли жон бошига ўртача ЯИМ аллақачон Европанинг шу каби кўрсаткичларидан ошиб кетган. 1990 йилги 16 фоизли фарқ 2023 йилда 30 фоиздан ошган.
Иккинчидан, АҚШ илм-фан ва тадқиқотларга кўпроқ сармоя киритмоқда. Давлат хусусий секторлар Европадан фарқли ўлароқ, ЯИМнинг катта фоизларини ушбу мақсадларга йўналтирмоқда. Еврокомиссия ҳисоботида қайд этилишича, кўплаб европалик тадбиркорлар америкалик венчур инвесторлардан молиялаштириш қидиради ва ўз лойиҳаларини АҚШ бозорида кенгайтиришга уринади.
«Агар ЕИ ўз ёндашувини ўзгартирмаса ва таваккал қилмаса, яқин йилларда АҚШ ялпи ички маҳсулоти Европаникидан икки баробарга ошиб кетади. Ва кўрасизки, Дания ўзининг қатъий позициясини ўзгартириб, Гренландияни Трампга беради», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда 38 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди
Жаҳон | 19:33
-
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди
Ўзбекистон | 19:09
-
Президент мактабларининг PISA'даги иштироки умумий натижаларга катта таъсир қилмайди – Андреас Шляйхер
Ўзбекистон | 19:07
-
SAMMET Бухорода металл маҳсулотлари омборхонасини очди — қурилиш соҳаси учун янги қулайликлар
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

17:52
Трамп яна Саудияда. У Нетаняҳудан юз ўгирдими?

17:17
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади

12:27
Трамп Сурияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини айтди

23:45 / 13.05.2025