Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январ куни олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, бу йил мингдан ортиқ таълим дастури «ТОП-300» университет дастурлари асосида такомиллаштирилади. 45 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилади. Олийгоҳларда Регистратор офиси хизматлари билан талабалар тўлиқ қамраб олинади. Дуал таълимга яна 50 минг талаба жалб қилинади.
Олий таълимда илмий салоҳиятни 55 фоизга чиқариш, хорижда 5 минг нафар педагог малакасини ошириш режалаштирилган. Илғор муҳандислик мактабларини 25 тага етказиб, саноат корхоналари билан лойиҳалар қийматини 10 баробар ошириш мақсад қилинган.
Тақдимотда мутасаддилар шу борада амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берди.
Олий таълимга қабул жараёнида «аввал тест, кейин танлов» тамойилига ўтилди. Давлат гранти талабаларнинг иқтидорига қараб ажратиладиган бўлди. Молиявий мустақиллик берилган 40 та олийгоҳда Регистратор офиси ташкил қилинди. Натижада деканат ва бўлимларда штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди. Ушбу тажрибадан келиб чиқиб, шундай офисларни бошқа олий ўқув юртларида ҳам очиш, таълим ва илм-фан хизматларини қамраб олган ягона рақамли тизим жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Амалиёт билан уйғунликни кучайтириш мақсадида дуал таълим йўлга қўйилмоқда. Ҳозир 15 минг талаба 957 та корхонага бириктирилган. Лекин корхоналарда бунга қизиқиш кам. Шу боис дуал таълимда иштирок этаётган корхоналарни рағбатлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
Давлат раҳбари ҳар бир ҳудудда техника олийгоҳи ва илғор муҳандислик мактаби ташкил қилиш вазифасини қўйган эди. Ҳозиргача Термиз, Андижон ва Қаршида техника университетлари ташкил этилди. Шунингдек, 8 та муҳандислик мактаби очилди.
Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.
Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.
Сўнгги йилларда олий ўқув юртларида илмий салоҳият 41 фоиздан 45 фоизга ошган. Лекин, аксарият илмий тадқиқотлар саноат ва ишлаб чиқаришдаги замонавий тенденцияларни қамраб олмаяпти. Шу боис докторантура квотасини тақсимлашда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига аҳамият қаратиш, илмий даража ва унвонлар олиш тартибини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Педагоглар касбий маҳоратини оширишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

00:20
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди

20:20 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди

18:54 / 31.03.2025
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди

15:00 / 31.03.2025