Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Буюк Британиянинг нуфузли таълим муассасаларидан бири саналган Сассекс университети Ўзбекистонда кампус ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу масала Ўзбекистон элчиси Равшан Усмоновнинг Шарқий Сассекс графлигига ташрифи доирасида ўтказилган музокараларда муҳокама қилинди.
Фото: Дунё
Учрашувда Сассекс университети раҳбарияти Ўзбекистон билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдириб, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини ташкил этиш, илмий тадқиқотлар ҳамда малака ошириш йўналишларида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Музокаралар якунида университет раҳбарияти Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканини қайд этди.
Ташриф доирасида Сассекс университети тадқиқотчилари ва профессорлари иштирокида давра суҳбати ҳам ўтказилиб, унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги янгиланишлар, инвестиция муҳити ва “яшил” иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Брайтон-Сассекс тиббиёт мактаби (BSMS) раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Британия томони Ўзбекистоннинг тиббиёт олий таълим муассасалари билан, айниқса педиатрия, эндокринология ва юқумли касалликларни даволаш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026
АҚШдан кейин Британия ҳам Россия нефти бўйича лицензия берди
08:48 / 16.05.2026