Ўзбекистон | 11:47 / 24.01.2025
20245
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво исий бошлайди

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси –7…+3 даражагача, кундузи +7…+14 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Жума куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати +3…+8 даража бўлади. Жанубий ҳудудларда баъзи жойларида +10…+12 даража бўлади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди.

Шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шанба кечаси ҳаво ҳарорати –2…–7 даража оралиғида сақланиб, кундузи +7…+12 даражагача кўтарила бошлайди. Якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати –2…+3, кундузи +9…+14 даражагача кўтарилади.

24–25 январда баъзи жойларда шамол 13–18 метр/сониягача тезликда эсади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади. Шанба кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси –3…–5, кундузи +8…+10 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2, кундузи +11…+13 даражагача кўтарилади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид