Деҳли шаҳрида "Ўзбекистон" боғи барпо этилади
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Деҳли шаҳри губернатори Винай Кумар Саксена билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқларининг узоқ асрларга бориб тақаладиган дўстлик алоқалари сўнгги йилларда мазмунан бойиб, изчил ривож топаётгани қайд этилди.
Давлатлар ўртасидаги серқирра муносабатларда минтақалараро алоқаларнинг салмоғи ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, икки мамлакат пойтахтларининг ишбилармон, илмий-академик ва бошқа доиралари вакиллари ҳамкорлигини янада фаоллаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шаҳар хўжалигини юритиш, ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш, аҳоли учун қулай ва замонавий инфратузилма яратиш ва бошқа долзарб масалаларда тажриба алмашиш икки томон учун ҳам қизиқарли ва манфаатли бўлиши таъкидланди.
Винай Кумар Саксена элчихона томонидан илгари сурилган Деҳли шаҳрида "Ўзбекистон" боғини яратиш, ўзбек халқининг буюк мутафаккирларидан бири Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш каби таклифларни қўллаб-қувватлади ҳамда ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
Тошкент ҳокимлиги ва Деҳли губернатори маъмурияти ўртасида делегациялар алмашиш, жойларда биргаликда амалга ошириладиган лойиҳаларни ўрганиш, илм-фан, маданият, туризм, спорт ва бошқа йўналишларда турли қўшма тадбирлар ташкил этиш ва бошқа ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид

10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади

22:37 / 09.05.2025
Урганч—Истанбул—Урганч рейс техник сабабларга кўра бекор қилинди

11:00 / 04.05.2025
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая

18:41 / 25.04.2025