Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни қайта бошланди
Исроил бош вазири порахўрлик, фирибгарлик ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этишда гумонланмоқда. Нетаняҳу кўрсатма бериши керак бўлган суд эшитувлари бир ойлик танаффусдан кейин қайта бошланди.

Фото: AFP
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 27 январ куни порахўрлик, фирибгарлик ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш бўйича қайта бошланган учта иш бўйича эшитувларда иштирок этиш учун Тел-Авив округ судига етиб келди, деб хабар беради Channel 12. Бош вазирга нисбатан мазкур айбловлар 2019 йилда қўйилган ва 2024 йил 10 декабрдан бошлаб судда кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, Бинямин Нетаняҳу кўрсатма бериши керак бўлган суд эшитувлари бир ойлик танаффусдан кейин қайта бошланган. Адвокатлар уни бошқа санага кўчиришни сўраган, чунки декабр охирларида Исроил бош вазири простата безини олиб ташлаш бўйича операцияни бошдан ўтказган. Эшитувлар бошланишидан олдин адвокатлар учта ишни ҳафтасига биттадан кўриб чиқишни сўраган, аммо суд уларнинг илтимосини рад этган.
Бинямин Нетаняҳуга қўйилган биринчи айблов Bezeq телекоммуникация компанияси бош вазир кўмагида регулятор имтиёзларини олгани билан боғлиқ. Бунинг эвазига компания эгаси Шаул Элович ўзи назорат қиладиган Walla янгиликлар сайтида Нетаняҳу ҳақидаги фақат ижобий мақолалар пайдо бўлишини таъминлаган.
Иккинчиси эса бош вазир ва газеталардан бирининг ношири билан тил бириктирганликка алоқадор. Учинчи айблов версиясига кўра, Нетаняҳу продюссер Арнон Милчан ва миллиардер Жеймс Пакердан ҳомийлик учун қимматбаҳо совғалар олган. Бош вазир барча айбловларни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрда Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берганди. ХЖС Исроил бош вазири Бинямин Нетаяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда гумонламоқда.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция айбловини олиб ташлашга чақирди
Жаҳон | 07:40
-
Россия ташқи разведка хизмати ва МРБ мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Жаҳон | 07:32
-
Исроил Ғарбий соҳилдаги қочқинлар лагерида 1000 дан ортиқ уйни вайрон қилди
Жаҳон | 07:26
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
Мавзуга оид

07:40
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция айбловини олиб ташлашга чақирди

07:26
Исроил Ғарбий соҳилдаги қочқинлар лагерида 1000 дан ортиқ уйни вайрон қилди

23:02 / 28.06.2025
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди

17:38 / 28.06.2025