Ўзбекистон | 18:05 / 28.01.2025
21270
3 дақиқада ўқилади

29 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 29 январ, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража, кундузи +6...+8 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи –2...+3 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража, Навоий вилояти шимолида ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи –2...+3 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида кечга томон бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2 ...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид