Binance криптобиржаси Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкор орқали иш бошлади
Барча интеграция босқичлари якунлангани ва Ўзбекистондаги фойдаланувчилар энди криптобиржадан фойдаланиши мумкинлиги эълон қилинди.

Фото: Getty images
Binance криптобиржаси Ўзбекистонда маҳаллий CoinPay платформаси орқали иш бошлади.
«Барча интеграция босқичлари якунланганини ва Ўзбекистондаги фойдаланувчилар энди Binance криптобиржаси томонидан ишлаб чиқилган ечимдан coinpay.uz/binance қўшма платформаси орқали расман фойдаланиши мумкинлигини мамнуният билан эълон қиламиз», дейилади платформа хабарида.
Қайд қилинишича, энди фойдаланувчилар ўз маблағларини банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўлди.
Binance - рақамли валюта айирбошлаш бўйича онлайн хизмат, блокчейн тизими ва криптовалюта саноати учун инфратузилма провайдери, жумладан рақамли активлар савдоси, инвестициялар, марказсизлаштириш ва инфратузилма ечимлари, тадқиқот, таълим ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади. Криптовалюта айирбошлаш хизмати 2017 йилда ташкил этилган ва вақт ўтиши билан бир қатор хизматларни тақдим этувчи блокчейн компаниясига айланди.
2024 йил январ ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Binance криптобиржасига нисбатан Ўзбекистон қонунчилиги, хусусан, криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жарима қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилинган эди. Шундан сўнг, тегишли даъво аризаси Тошкент шаҳар иқтисодиёт судига юборилган.
2024 йил 26 мартидан 7 июнига қадар жавобгар (Binance криптобиржаси) вакили иштирокида давом этган суд жараёнлари якунига кўра, суд агентликнинг аризасини тўлиқ қондириш ҳамда криптобиржадан 300 базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлган жаримани Ўзбекистон бюджетига белгиланган тартибда ундириш ҳақида қарор қабул қилган.
Binance криптобиржаси суднинг барча талабларини бажарган ҳамда жаримани қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджетига тўлиқ тўлаган.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
28 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:45
-
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Жамият | 22:40
-
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди
Жаҳон | 22:33
-
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
Жаҳон | 22:31
Мавзуга оид

15:00 / 17.01.2025
Binance платформаси Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкор орқали иш бошлайди

17:09 / 12.06.2024
Крипто-активлар билан ноқонуний муомала қилган яна бир йигит қамалди

21:43 / 01.05.2024
АҚШ суди Binance криптовалюта биржаси асосчисини 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди

17:34 / 09.02.2024