Трамп 1 февралдан Мексика ва Канада товарларига бож жорий қилди
АҚШ президенти қўшни давлатларга нисбатан «савдо урушини» бошламоқда.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган маҳсулотларга режалаштирилган 25 фоизлик бож ҳақидаги қарор 1 февралдан кучга киришини маълум қилди, деб хабар берди Euronews.
Трампнинг қарори, унинг сўзларига кўра, савдо ҳамкорлари таклиф қилаётган нархларнинг адолатлилигини баҳолашга асосланади. Дастлаб, АҚШ президенти тарифлар таҳдидини ноқонуний иммиграция ва фентанил ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар контрабандасига қарши кураш билан боғлаган эди.
Унинг таъкидлашича, божлар ушбу мамлакатлардан импорт қилинадиган нефтга тааллуқли экани ҳақида ҳали якуний қарорга келмаган.
Euronews таъкидлаганидек, бож тарифларининг жорий қилиниши бензин нархининг ошишига олиб келиши мумкин. Трамп бу масалани ўз президентлик кампаниясининг марказий қисмига айлантириб, бир йил ичида ёқилғи нархларини икки баравар пасайтиришга ваъда берган эди.
Нашр хабарига кўра, бизнес вакиллари божлар жорий этилиши оқибатларидан хавотир олмоқда. Канада Савдо палатасининг ижрочи вице-президенти Мэтю Ҳолмс режадаги чора-тадбирларни «мағлубият» деб атади ва улар ҳаётни қимматроқ қилишини, ҳар икки мамлакатдаги бизнесни қийин аҳволга солиб қўйишини таъкидлади.
Ўз навбатида, Канада бунга жавобан 105 миллиард доллар қийматидаги Америка товарларининг дастлабки рўйхатини тайёрлади, уларга нисбатан бож жорий қилинади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Сенсиз мен бўлмасдим...» – футболимиздаги энг муҳим кун
Спорт | 15:04
-
Трамп ва Путиннинг суҳбати, Исроилнинг тинч аҳолига ҳужумлари ва АҚШга фуқаролари кириши тақиқланган 12 давлат – кун дайжести
Жаҳон | 14:46
-
Хитой Навоийда "ақлли шаҳар" инфратузилмасини амалга оширмоқчи
Ўзбекистон | 14:45
-
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 14:25
Мавзуга оид

09:11
Трамп 12 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлади

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:24 / 04.06.2025
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп

18:15 / 04.06.2025