Томорқаларда ишларни ташкил этиш билан ҳоким ёрдамчилари шуғулланади
Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини текшириш тизими кучайтирилади, деди бош вазир ўринбосари. Ҳоким ёрдамчилари ишини «жонлантириш ва янги туртки бериш» мақсадида томорқаларда ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг сохталиги солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали текширилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 3 феврал куни президент билан учрашувдан сўнг «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, томорқаларда «ҳали ишлатилмаган захиралар жуда катта». Ҳозир экин-текин мавсумига тайёргарлик кўрилаётган бўлса-да, мамлакатдаги 850 тадан ортиқ маҳаллада сув таъминоти йўқ. Президент қарори билан мазкур маҳаллалардаги сув муаммоси 1 мартга қадар ҳал этилади ва бунинг учун 250 млрд сўм маблағ ажратилади.
«Бу дегани қаердадир ариқдан тортиб келинади, қаердадир қўшимча насослар ковланади», — деди бош вазир ўринбосари.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, ҳар тўртта маҳаллага бир нафардан маҳалла банкири бириктирилган. Бугунги кунга қадар 2500 га яқин ана шундай банкирлар фаолиятини бошлаган.
«Зиммамизга жойларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига „янги бир туртки бериш“ вазифаси қўйилди. Улар катта куч, ҳар бир маҳаллада биттадан бор, 95 фоиздан ортиғи иқтисодчи. Улар кредит, субсидия, касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланма беришни билади. Энди биз уларнинг фаолиятига туртки бериб, жонлантиришмиз керак. Қандай қилиб? Масалан, томорқада ишларни ташкил қилишни, биринчи навбатда, ҳоким ёрдамчиларига юклаяпмиз. Умуман, маҳалладаги жами „еттилик“», — деди Қўчқоров.
Экиш жараёнини «Онлайн маҳалла» платформаси орқали кузатиш режалаштирилмоқда. 1 мартдан бошлаб кўчатлар экилган ёки экилмаганини электрон тарзда кўриш мумкин бўлади.
«Йиғилишда президентимиз яна бир қатъий топшириқлардан бири ҳудудларда бажарилаётган ишларнинг ҳар бирининг тўғрилиги, ҳаққонийлигини текшириш бўлди. Ҳозир амалдаги тартибга кўра, ҳар бир банд қилинган аҳоли тасдиғини Солиқ қўмитаси орқали оламиз. Феврал ойидан бошлаб Ҳисоб палатаси ҳам бу рақамларни кўриб боради ва тасдиқ беради», — деди вазир.
Мавзуга оид

21:20 / 19.02.2025
Томорқасига экин экмаган камбағаллар имтиёзлардан маҳрум бўлади

16:56 / 30.01.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларининг балл-бонитети пасайса, солиқ ставкаси 3 карра оширилади

16:43 / 30.01.2025
Юқори даромадли деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтарилади

16:36 / 30.01.2025