Жаҳон | 15:06 / 06.02.2025
2975
2 дақиқада ўқилади

Литва компанияси санкцияларни четлаб ўтиб Россияга BMW етказиб берган

Литва ва Беларус фуқаролари халқаро санкцияларни бузганликда гумонланиб қўлга олинди. Терговнинг фикрича, 2024 йилда Россия ва Беларусга санкцияларни четлаб ўтиб, 30 та автомобил етказиб берилган.

Фото: Johannes Neudecker/dpa/picture alliance

Вилнюс ва унинг атрофида халқаро санкцияларни четлаб ўтиб, Россия ва Беларусга автомобилларни ноқонуний етказиб бериш бўйича тергов доирасида оммавий тинтувлар ўтказилди. Литва божхона жиноий хизмати маълумотларига кўра, юк ташиш ва ускуналарни сотиш билан шуғулланувчи компания офисларида тинтувлар ўтказилган.

Икки Беларус ва икки Литва фуқароси санкцияларни бузганликда гумонланиб қўлга олинди. Суд беларусликлардан бирини бир ойга, иккинчисини икки ойга ҳибсга олди. Литваликлар учун профилактика чоралари ҳақида маълумот йўқ.

Санкцияларни четлаб ўтиб етказиб бериш

Тергов материалларига кўра, 2024 йилда Россия ва Беларусга санкцияларни четлаб ўтган ҳолда жами 30 та автомобил – юк машиналари ва ярим тиркамалар, шунингдек BMW, Mercedes-Benz ва бошқа қимматбаҳо автомобиллар етказиб берилган. Уларнинг умумий қиймати, дастлабки маълумотларга кўра, деярли 2 миллион еврони ташкил қилади.

Автомобиллар Литвада рўйхатдан ўтган, аммо Россия ёки Беларусда янги автомобиллар сифатида рўйхатга олинган.

Текширув давомида божхоначилар умумий қиймати қарийб бир ярим миллион евро бўлган 17 та юк машинаси ва 15 та ярим тиркама, шунингдек, Беларусдан тўрт минг қути контрабанда сигареталари топилган микроавтобусни аниқлади.

Мавзуга оид