Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган иккита BMW воқеаси иштирокчиларидан бири бу қилмишидан фахрланишини айтди.

Бу шахс – автомобилларни тюнинг қилиш билан шуғулланадиган Uzbelas Performance автосервиси ходими Асадбек Жумаев бўлиб, у бошқалар “15 суткага кириб кетиши” мумкин бўлган ҳаракати учун “кичкина жарима” билан қутулиб қолганини айтиб мақтанди ва таниш-билишлари кўплигига ишора қилди.

Январдаги воқеа

2026 йил январ ойи бошида Тошкент шаҳри Шаҳрисабз кўчасида иккита BMW автомобили ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан кетиб қолгани акс этган видео тарқалган эди. Иккала машинага ҳам қўшимча жиҳозлар ўрнатилган, машиналардан бирида давлат рақам белгиси бўлмаган.

Ўшанда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Kun.uz'га берган изоҳида BMW'лардан бири топилиб, жаримага майдончасига жойлаштирилгани, иккинчи автомобил эса қидирувда эканини маълум қилганди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Kun.uz (@kun.uz)