Ўзбекистон | 11:08 / 07.02.2025
2182
1 дақиқада ўқилади
Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
8–12 феврал кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
«Ўзгидромет» агентлиги 8–12 феврал кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.