Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7000 нафар ўзбекистонлик Россия компанияларига ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон Россиянинг Ant Yapi, Ozon Community, ПЭК ва SPAR Middle Volga каби йирик компанияларида 7000 нафар фуқарони ташкилий тарзда ишга жойлаштиришга келишиб олди.
Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Миграция агентлиги ватандошларни ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича бир қатор Россия компаниялари билан шартномалар имзолади.
Агентлик директори Беҳзод Мусаев Москвага хизмат сафари давомида Россияда фаолият юритаётган 20 га яқин компания раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот томонлар учун самарали кечди. Якунда Ant Yapi, Ozon Community, ПЭК ва SPAR Middle Volga компаниялари билан 7000 нафар ҳамюртимизни мазкур компанияларга ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Улардаги шароит, ойлик маошлар ўрганилган. Номзодларни саралаш тадбирлари Ўзбекистон ҳудудларида феврал ойида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025