Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади
10 феврал кунидан бошлаб Тошкентдан Бухорога қатновчи «Афросиёб» электропоезди Каттақўрғон пунктига ҳам тўхтаб ўтишни бошлади.
2025 йил 10 феврал кунидан 768/767-сонли Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги юқори тезликдаги «Афросиёб» электропоезди Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
«Каттақўрғон бекатида илк йўловчилар тантанали равишда кутиб олинди», — дейилади хабарда.
Январ ойида президент қарори билан Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятига 2025 йилда «Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтиши ҳамда Самарқанд—Каттақўрғон электр поезди йўналишларини ташкил этиш вазифалари топширилганди.
Шунингдек, Булунғур—Самарқанд шаҳри, Жума—Каттақўрғон шаҳри йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган. Бунинг учун замонавий поезд вагонлари олиб келиш, оралиқ тўхташ темирйўл бекатлари инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 2 февралдан бошлаб, Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатнаётган «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилган эди.
Мавзуга оид
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
08:44 / 23.02.2026
Каттақўрғонда ҳибсхонада сақланган фуқаро вафот этди, ИИВ расмий изоҳ берди
19:37 / 25.01.2026
Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди техник носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди
16:08 / 16.01.2026