«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

Президент администрацияси собиқ расмийси Комил Алламжонов ўзига нисбатан уюштирилган суиқасд иши бўйича суд ҳукми эълон қилиниши ортидан ўз ички кечинмалари билан бўлишди.
«Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!
Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин», дейилган постда.
12 феврал куни Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, Шуҳрат Расуловга (2018 — 2020 йилларда Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлиги бошқармасини бошқарган) 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига «қилмишига мувофиқ равишда» турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари берилди. Олий суд хабарида уларнинг исмлари очиқланмаган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицо музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 14:34
-
Ўзбекистон флорасида фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди
Фан-техника | 14:24
-
Путин Россия флотини 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади
Жаҳон | 14:20
-
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи
Ўзбекистон | 14:10
Мавзуга оид

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди

13:34 / 12.02.2025
Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди

12:19 / 12.02.2025