Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания қироли фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди
Абдулла II Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашганидан сўнг уни «тинчлик одами» деб атади, бироқ Ғазо сектори аҳолисини қабул қилишдан бош тортганини қатъий такрорлади.
Иордания қироли Абдулла II АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувда яна бир бор Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдан фаластинликларнинг Иордания ва қўшни араб мамлакатларига кўчирилишига қарши чиқди. Бу ҳақда 11 феврал, сешанба куни X микроблогида монархнинг ўзи маълум қилди. «Бу араб давлатларининг ягона позициясидир», — деди у.
«Биз Иорданиянинг Америка Қўшма Штатлари билан узоқ йиллик ҳамкорлигини муҳокама қилдик. Бу барқарорлик, тинчлик ва умумий хавфсизлик учун ҳамкорлик бўлиб қолмоқда», — деди Абдулла II Доналд Трамп билан музокаралари мазмунига тўхталиб.
АҚШ президентининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича режаларини шарҳлар экан, Иордания қироли минтақада барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли, унинг фикрича, «икки давлат қарорига асосланган адолатли тинчлик» эканини таъкидлади. «Бунинг учун АҚШ раҳбарияти керак. Президент Трамп тинчликпарвар одам. У Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини таъминлашда муҳим рол ўйнади. Биз АҚШ ва барча манфаатдор томонлар унга риоя этилишини таъминлашга умид қиламиз», — дея қўшимча қилди Абдулла II.
БМТ Трампнинг фаластинликларни кўчириш режасини ноқонуний деб топди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни кўчириш режаси халқаро қонунларга зиддир. Бу фикрни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тузилган Фаластин ҳудуди бўйича мустақил комиссия раиси Нави Пиллэй 9 феврал куни чоп этилган Politico нашрига берган интервюсида билдирди.
«Трамп халқаро ҳуқуқ масалаларини ниҳоятда ёмон тушунади. Босиб олинган ҳудудда яшовчи бир гуруҳ одамларни мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш ҳисобланади ва этник тозалаш билан баробардир», — дейди у. Пиллэйнинг фикрича, Трампнинг Ғазо секторидан фаластинликларни кўчириш ва уни АҚШга топшириш ғоясини амалга оширишнинг «қонуний йўли» йўқ.
Руандадаги геноцид ишини кўрган собиқ Халқаро жиноий суд (ХЖC) ва махсус суд судяси Пиллэй Трампнинг Америка фуқаролари ва АҚШнинг Исроил каби иттифоқчиларига нисбатан тергов ҳаракатлари туфайли ХЖС расмийларига нисбатан санкцияларини қоралади. «Халқаро ҳуқуқ икки томонлама стандартларсиз, давлатнинг дўстларига нисбатан бир хилда амал қилади», деди Пиллэй.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026