«Лос-Анжелесда кучли ўнталикка кириш мақсад қилинган» — президент
Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган. Бу ҳақда 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
Президент бунинг учун мутасадди раҳбарлардан тортиб, туман ҳокимларигача барча қаттиқ ишлаши кераклигини қайд этди.
Йиғилишда давлат раҳбари спорт соҳасини шунчаки ўйин ва мусобақалар эмас, миллат генофонди, мамлакатнинг қудрати ва обрў-эътиборини бутун дунёга тараннум этадиган энг таъсирчан восита, энг устувор вазифа деб билиш шартлигини таъкидлади. Шу боис Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича биринчи марта бундай катта йиғилиш ўтказилаётганини билдирди.
Президент Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик кераклигини кўрсатиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги тарихи фақатгина яккакураш спорт турлари билан ёзилаётгани кўрсатиб ўтилди. Охирги Олимпиадада фақат 5 та спорт тури – бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва эркин кураш бўйича медал қўлга киритилган.
Спорт федерацияларининг ҳар бирига вазирлар ва республика ташкилотлари раҳбарлари сайланган, лекин айримларининг фаолияти мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги қайд этилди.
Вилоят, туман, маҳаллага борганда, спортчи ва тренерлар билан учрашиш, уларнинг муаммосини ҳал қилиш, хорижий ёки халқаро федерациялар раҳбарлари билан ҳамкорлик қилиш, спортчи ва мураббийларни ўқув машғулотларига юбориш ишлари сустлиги танқид қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси 2024 йилги Париж Олимпиадасида 13 та медал (8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Бу натижа Олимпиадалар тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.
Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг бунгача энг яхши натижаси 2016 йилда Рио-де-Жанейрода қайд этилганди. Ўшанда жамоа 13 та (4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза) медал билан 21-ўриндан жой олганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:01
ФИФА президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

11:31
Ўткирбек Юсупов 6 марта голдан асради, бунинг учун унга 6 марта миннатдорлик билдираман — президент

00:48
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео

23:38 / 05.06.2025