Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Миссия якунланди». «Вагнер» ХҲК Малидан кетишини эълон қилди
«Вагнер» ёлланма жангчилари 3,5 йил давомида «Мали халқи билан елкама-елка терроризмга қарши курашгани» ва энди мамлакатни тарк этишини маълум қилди.

Фото: AP
«Вагнер» хусусий-ҳарбий компанияси Малиядаги «асосий миссияси»ни бажариб бўлгани ва ушбу мамлакатни тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда ёлланма жангчиларга яқин бўлган «Разгрузка Вагнера» Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, ёлланма жангчилар 3,5 йил давомида «Мали халқи билан елкама-елка терроризмга қарши курашган».
«Биз йиллар давомида тинч аҳолини даҳшатга солиб келган минглаб жангарилар ва уларнинг командирларини йўқ қилдик. Маҳаллий ватанпарварларга ўз юртини ҳимоя қила оладиган кучли ва интизомли армия тузишда ёрдам бердик. Ва энг муҳим вазифани бажардик — барча минтақавий пойтахтлар қонуний ҳокимият назоратига қайтди. Миссия якунланди. «Вагнер» ХҲК уйга қайтмоқда,» — дейилади постда.
«Вагнер» ХҲК Малидаги ишлар учун одамларни ёллаётганига оид ОАВда илк хабарлар 2021 йил сентябр ойида пайдо бўлганди. Ўшанда давлат тўнтаришини натижасида полковник Ассими Гоита ҳокимият тепасига келган, шундан кейин мамлакатдаги 5 мингдан ортиқ француз ҳарбий хизматчилари олиб чиқиб кетилган эди. Ғарб ОАВга кўра, ёлланма жангчилар Мали ҳарбийларини тайёрлаши ва юқори мартабали амалдорлар ҳимоясини таъминлаши керак бўлган. Россия ТИВ битим мавжудлигини амалда тасдиқлаб, РФ расмийларининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган.
All Eyes On Wagner лойиҳаси «Вагнер» ХҲКнинг Малидаги биринчи йилига оид ҳисоботни эълон қилганди. Унда оммавий қотилликлар, зўравонлик, ўғирлик ва тинч аҳолига ҳужумлар ҳақида сўз боради.
2024 йил ёзда исёнчи туареглар ва Мали ҳукумати қўшинлари ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Жанглар оқибатида ҳукумат қўшинлари ва вагнерчилар тузоққа тушиб қолган. Турли маълумотларга кўра, 20 дан 80 нафаргача ёлланма жангчи ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

08:31 / 25.06.2025
Россия ва Мали атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

15:19 / 16.02.2025
Малида ноқонуний олтин шахтаси қулаши туфайли 48 киши ҳалок бўлди

17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди

15:35 / 25.11.2024