АҚШ ва Россия расмийлари Трамп-Путин музокараларига тайёргарликни бошлайди
Юқори лавозимли расмийлар Саудия Арабистонида йиғилади.

Фото: Brendan Smialowski/AFP via Getty Images
АҚШ ва Россиянинг юқори лавозимли расмийлари келаси ҳафта Саудия Арабистонида Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги эҳтимолий учрашувни муҳокама қилиш учун йиғилади. Bloomberg манбаларига кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар февраль ойи охирида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Учрашув тафсилотлари ҳозирча ишлаб чиқилмоқда, унда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ва АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этиши кутилмоқда.
Саудия Арабистонидаги учрашувдан мақсад мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бошланишидан олдин, яъни 2025 йил 1 мартгача ўтказилиши режалаштирилган Трамп ва Путин музокаралари санасини белгилашдан иборат.
Агентлик манбаларига кўра, икки давлат раҳбарларининг учрашувида Украина вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Аммо европалик сиёсатчиларнинг кўпчилиги ҳозирча учрашувга тайёргарлик ҳақида хабардор қилинмаган.
12 февраль куни Доналд Трамп Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилди. Шундан сўнг, у урушни тугатиш бўйича музокараларни бошлашга рози бўлганини маълум қилди.
Владимир Зеленский бир неча бор Украина иштирокисиз Украина бўйича музокаралар олиб борилмаслигини айтган.
Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг 15 февраль куни Европани Украина бўйича тинчлик музокараси столида кўрмаслигини айтди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
Ўзбекистон | 18:33
-
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади
Ўзбекистон | 18:30
-
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
Жаҳон | 18:27
-
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади
Ўзбекистон | 18:24
Мавзуга оид

18:03
«Бу бизнинг уруш эмас» - Агар музокараларда тараққиёт бўлмаса, АҚШ Украинада тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтатади

17:34
Украина ва АҚШ фойдали қазилмалар бўйича шартнома тузиш ниятида меморандум имзолади

14:29
Трамп: «Зеленскийни урушда айбламайман»

13:53