Германия мудофаа вазири Вэнснинг Мюнхендаги нутқини танқид қилди
Германия мудофаа вазири Борис Писториус АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнсни Мюнхен хавфсизлик конференциясида Европани авторитар режимлар билан солиштиргани учун танқид қилди.

Фото: Michaela Stache/AFP
Германия мудофаа вазири Борис Писториус 14 феврал, жума куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг Европадаги сўз эркинлиги ҳақидаги сўзларини танқид қилди.
«Агар мен уни тўғри тушунган бўлсам, у Европанинг баъзи қисмларидаги шароитни авторитар режимлар шароитига қиёслаяпти», — деди Писториус. «Бу қабул қилиб бўлмайдиган нарса ва бу мен яшаётган ва ҳозир ҳимоя қилаётган Европа эмас ва демократия эмас», деб давом этди у.
Федерал вазирнинг сўзларига кўра, Германия демократиясида «ҳар қандай фикр билдирилиши мумкин», бу «Германия учун муқобил» (ГуМ) каби қисман экстремистик партияларга бошқа партиялар каби мутлақо нормал кампания ўтказиш имконини беради». Писториус, шунингдек, ГуМдан Германия канцлери лавозимига номзод Алис Вайдел 13 феврал, пайшанба куни бу лавозимга бошқа даъвогарлар қаторида немис телевидениесида нутқ сўзлаганини эслатди.
АҚШ вице-президенти Вэнс Европа сиёсатини танқид қилди
Аввалроқ Жей Ди Вэнс Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида Европа давлатларининг миграция, сўз эркинлиги ва хавфсизлик соҳасидаги сиёсатини танқид қилган эди. «Европа учун мени энг кўп ташвишлантираётган таҳдид бу - Россия ёки Хитой ёки бошқа ташқи актор эмас. Мени ичкаридан келаётган таҳдид, Европанинг АҚШ билан баҳам кўрган энг муҳим қадриятларидан чекиниши хавотирга солмоқда», деди у.
АҚШ вице-президенти, шунингдек, «хавфсизлик девори қурмаслик» ва «келажакдан қўрқмасликка» чақирди. Аввалроқ у Американинг The Wall Street Journal нашрига берган интервюсида Мюнхенда немис сиёсатчиларини барча партиялар, жумладан ГуМ билан ҳамкорлик қилишга чақиришни режалаштираётганини айтганди. «Афсуски, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига кўплаб европалик дўстларимиз эътибор бермади», деди у журналистларга.
Унинг сўзларига жавобан Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт «дўст давлатнинг ички ишларига аралашмасликка» чақирди.
Ўз навбатида, ГуМдан Германия канцлери лавозимига номзод Алис Вайдел Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида Вэнснинг нутқини «ажойиб» деб атади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

11:28 / 21.02.2025
АҚШ вице-президенти: Янги қурол етказиб бериш Украинага ёрдам бермайди

23:49 / 17.02.2025
Вэнснинг нутқи: Америка Европадан юз ўгирдими?

20:23 / 14.02.2025
Мюнхенда хавфсизлик бўйича конференция бошланмоқда

16:46 / 13.02.2025