Apple янги «ҳамёнбоп» iPhone 16E смартфонини тақдим қилди
Гаджет 2022 йилда чиқарилган яна бир «ҳамёнбоп» iPhone SE 3 модели ўрнини эгаллайди.

Apple компанияси энг ҳамёнбоп тўртинчи авлод iPhone 16E смартфонини тақдим қилди. Компания 9 йил олдин чиқарилган SE моделидан воз кечди ва энди iPhone 16 сериясининг тўлақонли вакили сифатида янги гаджет номини ўзгартирди. Қурилма сезиларли даражада ўзгарган дизайн, унумдор чип, шунингдек, сунъий интеллектга асосланган функцияларни олди.
Янги маҳсулот 2022 йилда чиқарилган ўзидан олдинги iPhone SE 3 смартфонидан сезиларли фарқ қилади. Шундай қилиб, iPhone 16E Touch ID бармоқ излари сканери билан марказий Home тугмасидан айрилди. Apple энди ниҳоят ўз смартфонларида ундан воз кечишга қарор қилди. Эски идентификация сенсори Face ID сенсори билан алмаштирилди.
Бундан ташқари, ён томонда янги «Ҳаракат тугмаси» (Action Button) пайдо бўлди, бу фойдаланувчига ўз хоҳишига кўра унга турли функцияларни «боғлаш» имконини беради – чироғини ёқишдан тортиб, камерани очишгача. Бундан ташқари, Apple, бошқа янги гаджетларда бўлгани каби, мобил электроника учун қувват интерфейсини бирлаштириш бўйича Европа Иттифоқи талабларига мувофиқ USB-C стандартига мос қувватлантириш улагичи билан жиҳозлади.
Яна бир муҳим ўзгариш диагонали 4,7 дан 6,1 дюймгача ўсган каттароқ OLED дисплей бўлди. Apple аккумулятор сиғими ҳақида маълумот бермади, бироқ 6,1 дюймли экранга эга бўлган энг узоқ хизмат қилувчи iPhone эканини таъкидламоқда. Белгиланган техник хусусиятларга кўра, у iPhone 11 моделидан 6 соат кўпроқ ишлаши мумкин ва батарея қуввати бўйича ҳар қандай iPhone SE моделларидан 12 соат олдинда.
iPhone 16E амалдаги iPhone 16 ва iPhone 16 Plus моделларида қўлланаётган А18 чипини олди. Оператив хотира миқдори эса 4 Gb дан 8 Gb гача кўтарилди. Натижада кучли аппарат Apple Intelligence сунъий интеллект платформасига эга бўлди.
Шундай қилиб, нисбатан арзон смартфон эгалари такомиллаштирилган Siri овозли ёрдамчисидан, шунингдек, матнлар, фотосуратлар, видеолар ва мослаштирилган тавсиялар билан ишлаш учун кўплаб СИ воситаларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Аввалгидек, гаджет битта асосий камера билан жиҳозланган, бироқ у 12 MP дан 48 MP гача кўтарилган. Телефото линзалари 2х оптик зумни қўллаб-қувватлайди. Селфи ва видеоқўнғироқлар учун 12 мегапикселли сенсор мавжуд.
iPhone 16E ички хотираси 128 Gb, 256 Gb ва 512 Gb конфигурацияларда тақдим этилади. Смартфонларга олдиндан буюртмалар 21 февраль куни, глобал сотувлар бир ҳафтадан сўнг, 28 февралда бошланади. Гаджет нархи 599 доллардан бошланади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
Мавзуга оид

16:59 / 15.03.2025
Apple супер-премиум iPhone 17 Ultra смартфонини чиқаради

20:55 / 14.03.2025
Bloomberg: AirPods қулоқчинлари суҳбатни реал вақтда бошқа тилга таржима қилиш имкониятига эга бўлади

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025