Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
42 ёшли Бобир Исмаилов янги лавозимда иш бошлайди.
Фото: Давлат Солиқ қўмитаси
Президент фармойиши билан Исмаилов Бобир Саломович Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бобир Исмаилов 1983 йил Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Солиқ академиясини, 2012 йилда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.
Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
21:36 / 25.11.2025