Америка компанияси тасодифан мижознинг ҳисобига 81 трлн доллар ўтказиб юборди
Citigroup молиявий конгломерати ходимлари хатолик юз берган транзакцияни орадан 1,5 соат ўтиб аниқлаган. Financial Times манбасига кўра, бу «ноқулай фойдаланувчи интерфейсига эга бўлган захира тизими» сабаб юз берган.

Фото: Graeme Sloan
Американинг Citigroup молиявий конгломерати мижозлардан бирининг ҳисобига тасодифан 81 триллион доллар ўтказиб юборди, деб ёзмоқда Financial Times. Аслида ушбу ҳисобрақамга 280 доллар ўтказилиши керак бўлган.
Банк ичидаги нотўғри тўлов 2024 йил апрелда амалга оширилган, аммо бу ҳақида орадан қарийб бир йил ўтиб маълум бўлмоқда. Нашрнинг қайд этишича, тўловни амалга оширган ходим ҳам, транзакцияни текшириши лозим бўлган иккинчи расмий шахс ҳам хатоликни пайқамаган. Шубҳали тўловни банкнинг учинчи ходими транзакциялар қайта ишланганидан 1,5 соат ўтиб аниқлаган ва бир неча соатдан кейин ўтказма бекор қилинган.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, Citigroup содир бўлган ҳолат юзасидан Федерал захира тизими ва Валюта муомаласи назорати бошқармасини хабардор қилган. Таъкидланишича, маблағлар ечиб олинмаган.
Citigroupʼга кўра, хатолик банкнинг ички жараёнлари сабаб аниқланган ва қайд этилишича, маблағлар банкни тарк этишига барибир йўл қўйилмаган бўларди. Содир бўлган ҳолат на банкка ва на мижозга таъсир кўрсатган.
Citigroup мазкур воқеага боғлиқ бошқа тафсилотларни очиқламаган. FT манбасига кўра, содир бўлган ҳолат «киритишдаги хатолик ва ноқулай фойдаланувчи интерфейсига эга бўлган захира тизими билан боғлиқ».
Уларнинг айтишича, март ўрталарида Бразилиядаги мижознинг эскроу ҳисобига ўтказилган жами 280 доллар миқдоридаги тўртта транзакция санкциялар бузилишини кузатиб борадиган тизим томонидан блокланган. Тўлов тезда тозаланган, аммо банк тизими қотиб қолган ва уни автоматик режимда амалга оширишнинг имкони бўлмаган. Ходимлардан бирига тўлов маълумотларини камдан кам ҳолатларда фойдаланиладиган захира тизими орқали киритиш топширилган. Ушбу тизимнинг ўзига хос жиҳатларидан бири — сумма киритиладиган майдонда автоматик равишда 15 та нол туради. Тўловни амалга оширган ходим нолларни ўчирмаган ва 81 триллион долларлик транзакциянинг амалга ошишига сабабчи бўлган.
FT’нинг қайд этишича, бу мазкур молиявий конгломерат билан боғлиқ хато транзакциялар бўйича биринчи ҳолат эмас. Citigroup’нинг ички ҳисоботига кўра, 2024 йилда хато ўтказмалар билан боғлиқ умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошадиган ўнта ҳолат содир бўлган ва улар аниқланиб, тўхтатилган. Бир йил олдин эса бу каби ҳолатлар сони 13 тани ташкил этган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

22:19 / 20.09.2023
Ўзбекистонда Citibank офиси очилиши мумкин

08:47 / 24.06.2021
Банклараро транзакциялар суммаси 911 трлн сўмни ташкил этди

21:42 / 15.08.2020
«Катта хато»: Citigroup қарийб 1 млрд долларни Revlon кредиторларига адашиб ўтказиб юборди

11:41 / 25.01.2019