Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти хабарига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга ошган.
Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 16 млн.дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 млн кўпроқ мижозлар банк хизматларидан масофавий фойдалана бошлади.
Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 12 217тани ташкил этиб, ўтган йилнинг 1 июн ҳолатига нисбатан 1 370тага ёки 13 фоизга ошган.
















