Бадра Гунба Абхазия президенти этиб сайланди
Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия вице-президенти Бадра Гунба сайловларнинг иккинчи турида ғалаба қозонди.

Фото: Getty images
Марказий сайлов комиссияси раиси Дмитрий Марнашнинг маълум қилишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Бадра Гунба 54,73 фоиз овоз тўплаган.
«Берилган овозларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ардзинба Адгур 41,54 фоиз овоз (41 минг 708 киши), Гунба Бадра эса 54,73 фоиз (54 минг 954 киши) овоз тўплашга муваффақ бўлди. Қайта овоз бериш натижаларига кўра Гунба Бадра Абхазиянинг сайланган президенти ҳисобланади», — дейди Маршан.
Маршан томонидан келтирилган рақамлар, шунингдек, бузилган ва барчага қарши овоз берилган бюллетенларни ҳам инобатга олади.
Муддатидан олдин президентлик сайловларининг биринчи тури Россия билан юзага келган сиёсий инқироз сабаб 15 февралда ўтказилган эди. Иккинчи турда икки номзод иштирок этди — мухолифат вакили Адгур Ардзинба ва президент вазифасини вақтинча бажариб келаётган Бадра Гунба.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябр куни Абхазия парламенти Россия билан келишувни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиши керак эди. Бироқ депутатлар кун тартибини тасдиқлай олмади ва Халқ Ассамблеяси спикери Лаша Ашуба йиғилиш бекор этилганини эълон қилди.
Шундан сўнг пойтахт Сухумда мухолифат тарафдорлари ва Халқ мажлиси биносини қўриқлаётган хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Президент Аслан Бжания Сухумдаги намойишларни давлат тўнтаришига уриниш деб атади.
Орадан уч кун ўтиб, Абхазия ҳукумати ва мухолифат ўртасида бошланган музокаралардан сўнг Аслан Бжания «мамлакатда барқарорлик ва конституциявий тузумни сақлаш мақсадида» истеъфога чиқди.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:58 / 04.05.2025
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди

22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин

23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади

22:38 / 30.03.2025