Қир одами: оқбилоллик ревизор
Ҳабибиддин ота Исмоилов Фарғона туманининг Оқбилол қишлоғидан. Нафақага чиққан 80 ёшли ота қирликда ҳар куни қўй боқади. У 3 гектарлик майдонда узумбоғ яратган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган Ҳабибиддин ота кўп йиллар ревизор бўлиб ишлаган.
“10 ёшимдан бошлаб қўйчилик билан шуғулланганмиз. Қўй боқиб ёмон бўлмадик. Қўйда барака бўлади, тез кўпаяди. Чорвачиликни 20 та қўйдан бошлаганман. Бир йил ичида бу қўйлар 100 та бўлди. Кейинги йилда эса 200 тагача кўпайди. Қўйларни 200 тага етказганимдан кейин ҳаётим яхши томонга ўзгарди. Даромадга кира бошладик.
80 ёшга кирган бўлсам отни ҳам, эшакни ҳам чоптириб минаман, Худога шукр. Тонг саҳар туриб бадантарбия билан шуғулланаман. Тенгқурларим билан кураш тушаман. Эркак киши тетик юриши учун бу муҳим-да.
Бешёғочда Халқ хўжалиги институтининг Молия факултетини битирганман. Кўп йиллар пойтахтда ревизор бўлиб ишладим. Шароит яхши бўлса ҳам ўз юртимни, қишлоғимни соғинардим.
Фарғона вилоятига қайтиб келиб то пенсияга чиққунимча Молия бошқармасида ишладим.
Икки ўғил ва бир қиз фарзандни тарбияладим. Икки ўғлим ёнимга кириб қолган. Чорвачилик ва боғдорчилик ишларида улар менга яқиндан ёрдам беради. Баҳор келиб ишлар бошланиб кетди. Қарийб 3 гектар майдонда каттагина узумбоғ ташкил қилганмиз. Уни соғориш учун эса 100 метр чуқурликдан қудуқ қазидик.
Хуллас меҳнат қилган кам бўлмайди”, деди Ҳабибиддин ота.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
Ўзбекистон | 12:17
-
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди
Жаҳон | 11:41
-
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
Жамият | 11:18
-
Россиянинг Курск вилояти собиқ губернатори Алексей Смирнов қўлга олинди
Жаҳон | 10:53
Мавзуга оид

09:03 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси

17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?

16:02 / 29.11.2024
5 минг сўмдан 50 минг сўмгача: Ўзбекистоннинг энг йирик ўрик бозоридан репортаж

16:00 / 11.11.2024