Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди
Халқаро суднинг олдинги раиси Наваф Салом Ливан бош вазири лавозимига тайинлангани боис истеъфога чиққан эди.
Фото: БМТ Халқаро суди
Юдзи Ивасава БМТ Халқаро судининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда суд ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Судя Ивасава Юдзи (Япония) бугун 2025 йил 14 январ куни Наваф Салом раислик лавозимидан истеъфога чиққани боис БМТ Халқаро суди раиси этиб сайланди», — дейилади хабарда.
Ивасава — 2018 йил 22 июндан бери БМТ Халқаро суди аъзоси. Бунга қадар у Токио университетида халқаро ҳуқуқ профессори ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси бўлган.
БМТнинг Халқаро судининг олдинги раиси Наваф Салом Ливан бош вазири лавозимига тайинлангани боис истеъфога чиққанди. Унинг БМТ суди раиси лавозимидаги ваколатлари 2027 йил 5 февралда тугаши керак эди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026