Жамият | 16:45 / 10.03.2025
6985
3 дақиқада ўқилади

Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?

Томоқ-бурунга оид хасталиклари ёки аллергияси бор рўзадорларга оғиз ёпиш ва очишда аллергия берувчи маҳсулотлардан узоқ бўлиш, минерал тузлари бор сувлар истеъмол қилиш ва бурунни тузли сув билан чайиш тавсия этилади. Бу ҳақда лор Бобур Зулунов тавсиялар берди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Шамоллаш, гайморит ёки аллергия каби касалликлари бор рўзадорлар қандай чоралар кўриши тавсия этилади, нималар истеъмол қилиши ва қандай маҳсулотлардан узоқ бўлиши керак? Бу саволларга шифокор Бобур Зулунов жавоб берди.

Шифокор рўзадорда энг кўп оғиз қуриши учрашини айтади. “Оғиз бўшлиғида сўлак безлари бўлади ва уларнинг вазифаси сўлак ишлаб чиқариш. Айнан сўлак ишлаб чиқаришда бирламчи маҳсулот бу ташқи муҳитдан қабул қилинадиган суюқлик ҳисобланади. Нормал ҳолатда одам бир кунда 2-3 литргача сув ичса, рўзада камаяди”, – деди у. Шифокор бундай ҳолатда ифторликдан кейин ва саҳарликкача бўлган вақтда таркибида натрий калий каби тузлар бўлган газсиз минерал сувлар ичишни тавсия этди. Чунки тузли сувлар организмда намликни узоқроқ вақт сақлаб туради ва оғиз қуриб қолиши муаммолари камаяди.

Шунингдек, шифокор ромашка ва маврак каби дамлаш учун мўлжалланган ўсимликлардан дамлама тайёрлаб, томоқни тез-тез чайиб турса ҳам, фойдали бўлишини қўшимча қилди.

Яна бир маслаҳат – аллергия чақирувчи моддаларни камроқ истеъмол қилиш. Буларга ширинликлар, аччиқ ва шўр нарсалар киради.

“Аллергия Ўзбекистон шароитида энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Чунки иқлим қуруқ, шунинг учун аллергик ренит ва аллергик фарингит одамларни кўп безовта қилади. Тошкентда ҳаво ёмонлашганидан кийин аллергик ренит кўпайди, ҳатто бу ёш болаларда ҳам кузатилди. Олдинлари бу ёши катталарда кўп учрар эди. Бундай ҳолатларда беморлар ўзларида қандай моддаларга аллергия борлигини тестлар топшириб билиб олишлари керак”, – деди Зулунов.

Шифокор ҳамма учун умумий тавсия сифатида бурунни доимий тузли сув ёрдамида ювиб юриш лозимлигини айтди.

“Бурунни тузли сув билан ҳар куни эрталаб ювишни ҳар бир беморимга такрор-такрор айтаман. Чунки ҳаводаги аллерген моддалар бурун шиллиқ қаватига ўтиради, тузли сув эса уни ювиб туширади ва қаватни нам сақлайди. Бунинг ёш чегараси йўқ, ҳатто янги туғилган чақалоқларга ҳам тавсия этаман.Болалар учун алоҳида, катталар учун алоҳида ишлаб чиқарилган”, – деди у.

Шифокорнинг таъкидлашича, таркибида махсус моддалари бор тузли сувлар дорихоналарда сотилади. Сотиб олишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Бу аллергияга яхши ёрдам бериб, профилактикасини таъминлайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди