Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
8 март куни бошланган ёнғин оқибатида 240 гектар майдон ёниб кетди. Шунингдек, икки нафар ўт ўчирувчи жароҳат олди.

Фото: 106 Rescue Wing
Ню-Йоркда юз берган ўрмон ёнғинлари маҳаллий аҳолининг эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келган. Бу ҳақда штат расмийларига таяниб, AOL нашри хабар берди.
Саффолк округи полиция комиссарининг айтишича, амалдаги «ишчи версия»га кўра, ёнғин Мэнорвилл қишлоғида яшовчи фуқаролардан бири олов ёқиш учун картондан фойдалангани оқибатида келиб чиққан.
Детективлар шанба куни бошланган кучли шамол чўғни тезда тарқатиб, Лонг-Айленд шарқида тўртта ўрмон ёнғинини юзага келтирган деб ҳисобламоқда. Ёнғин оқибатида 600 акр ер (240 гектар) кулга айланган. 9 март кунига келиб Пайн-Барренсдаги энг катта ёнғин ўчоғи ўчирилган, қолган ҳудудлардан ёнғин назоратга олинган.
Маълумотларга кўра, алангага қарши кураш давомида икки нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган, жумладан, улардан бирининг юзи куйган. Шунингдек, иккита тижорий бинога шикаст етган, бироқ бирорта турар-жой биноси зарар кўрмаган.
Эслатиб ўтамиз, январ бошларида Лос-Анжелес округида ёнғинлар бошланган эди. Ушбу ёнғинлар оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлган, 16 мингга яқин иншоот ёниб кетган ёки шикастланган, 180 минг киши эвакуация қилинганди. Ёнғинлар етказган зарар 250 миллиард долларга баҳоланган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
-
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро
Спорт | 11:55
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
Мавзуга оид

08:16 / 07.06.2025
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

09:03 / 06.06.2025
Сергелидаги мебел цехида ёнғин рўй берди

18:26 / 05.06.2025
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди

13:59 / 05.06.2025