Жаҳон | 10:58 / 15.01.2025
4401
2 дақиқада ўқилади

Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди

Калифорния жанубидаги ёнғинларда камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 13 киши бедарак йўқолди.

Фото: AP

Лос-Анжелес округидаги йирик ўрмон ёнғинлари камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда 14 январ, сешанба куни маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, CNN телеканали хабар берди. Уларга кўра, 17 кишининг ўлими Пасадена яқинидаги ёнғин билан боғлиқ, саккиз киши Пасифик-Палисейдс ҳудудидаги ёнғин туфайли ҳалок бўлган. Лос-Анжелес полиция департаменти матбуот котиби Стив Эмбрич матбуот анжуманида минтақада яна 13 киши бедарак йўқолгани, аммо ҳалок бўлган деб тахмин қилинмаётганини билдирди.

Пасифик-Палисейдсда 14 киши ҳибсга олинди

Полиция Пасифик-Палисейдсдаги ёнғин билан боғлиқ ишда 14 кишини, жумладан, ўт қўйишда гумон қилинган уч кишини ҳибсга олди, деди Эмбрич. Ҳибсга олиш учун бошқа асослар қаторига комендантлик соатини бузиш, ўзини ўт ўчирувчилар ёки полиция ходимлари сифатида кўрсатиш, вандализм ва ўғрилик киради. «Талончилик нафақат мулкка қарши жиноят, балки эвакуация қилинган аҳолини хавфсизлик ҳиссидан ҳам маҳрум қилади ва бунга тоқат қилиб бўлмайди», — деди Эмбрич.

Бир неча кун олдин полиция талончилар сабабли ёнғиндан жабрланган ҳудудларда соат 18:00 дан 6:00 гача комендантлик соати жорий қилганди.

Шу билан бирга, Лос-Анжелес расмийлари ёнғинларга қарши курашда муваффақият қозонганини эълон қилди. Хусусан, уларга кўра, Пасифик-Палисейдсдаги ёнғин 14 фоизга ўчирилган, Посадена яқинидаги ёнғин эса 33 фоизга назорат остида.

Байден ёнғинлар ҳудудини фалокат зонаси деб эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига федерал ёрдам кўрсатиш учун ушбу ерларни фалокат ҳудуди деб эълон қилди. Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх ёнғинларга қарши курашиш учун Калифорнияга қўшимча куч ва техника юборилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ёнғинга қарши кураш ҳозирги об-ҳаво шароити туфайли қийинлашмоқда, кучли шамол сабабли ёнғинни авиация ёрдамида ўчиришнинг иложи йўқ. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти