Юридик кадрларни қайта тайёрлаш институтининг асосий вазифалари белгиланди
Институт адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш, ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш, медиация ва интеллектуал мулк соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини оширади.

Фото: Fotolia
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш, ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш, медиация ва интеллектуал мулк соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- халқаро миқёсда Ўзбекистон манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш;
- олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш;
- умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, профессионал ва олий таълим тизимида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрларнинг белгиланган даврийликка мувофиқ малакасини ошириш;
2025 йил 1 апрелдан:
- адлия органлари ва муассасалари ходимларига навбатдаги мартаба даражалари улар Институтнинг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли битиргандан сўнг берилади.
- адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришни назарда тутувчи кредит-модуль механизмига асосланган узлуксиз касбий ривожлантириш тизими жорий этилади.
Шунингдек, Институтда 2025 йил 1 майдан оилавий медиация ишлари бўйича фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.
Тавсия этамиз
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди
Жаҳон | 15:24
-
“Яхшиямки бирор рус ёки хусий жосусини қўшишмапти” – махфий чатдаги журналист
Жаҳон | 15:11
-
Шавкат Мирзиёев 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига боради
Ўзбекистон | 15:07
-
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади
Жаҳон | 14:55
Мавзуга оид

14:10 / 27.02.2025
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг вазифалари белгиланди

08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

11:27 / 27.07.2024
1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади

08:26 / 10.07.2024