Наврўзда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
Наврўз куни Ўзбекистон бўйича +27…+30 даражагача илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолда ёғингарчилик бўлади. 22–23 март кунлари ғарбий ҳудудларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳарорат бироз пасаяди.

Фото: Kun.uz
20 март, пайшанба куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +25…+27 даражагача, баъзи жойларда +30 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
21 март куни республика ҳудудининг катта қисмида Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади, фақат республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +27…+30 даража атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 22–23 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади.
Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва +22…+27 даражани ташкил этади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди.
Тошкент шаҳрида 20–23 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 21 ва 23 мартда 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари +12…+14 даража, кундуз кунлари +26…+28 даража бўлади.
Мавзуга оид

13:58 / 24.03.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

14:30 / 23.03.2025
Ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

15:54 / 20.03.2025
Кейинги ҳафтада об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

12:41 / 17.03.2025