17–20 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +22…+25 даража, баъзи жойларда +27…+30 даражагача бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +9…+12 даража, кундуз кунлари +22…+27 даража бўлади.