Ўзбекистон | 14:30 / 23.03.2025
7374
4 дақиқада ўқилади

Ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 24 март, душанба куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10...+15 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10...+15 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража бўлади.

Ўзбекистонга дам олиш кунлари нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келиши маълум қилинганди. 24–27 март кунлари кутилаётган ёмғирли об-ҳаво сабаб республиканинг 9 та вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинган. 

Мавзуга оид