Сербия парламенти бош вазир Вучевичнинг истеъфосини маъқуллади
Сербия янги ҳукумати ва унинг раҳбари скупшчина бош вазир Вучевичнинг истеъфосини маъқуллаганидан кейин 30 кун ичида тайинланиши керак. Акс ҳолда, мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши лозим.

Милош Вучевич Фото: Predrag Milosavljevic/Xinhua/picture alliance
Сербия парламенти мамлакат бош вазири Милош Вучевичнинг истеъфосини маъқуллади, деб хабар берди РТС давлат телерадиокомпанияси 19 март, чоршанба куни. Энди навбатдаги сайловлар ўтказилмаслиги учун янги бош вазир ва ҳукумат кейинги 30 кун ичида, яъни 18 апрел ярим тунгача тайинланиши керак.
Сербия Миллий скупшчинаси спикери Ана Брнабичнинг сўзларига кўра, кейинги тегишли чоралар мамлакат президенти Александр Вучич зиммасида бўлиб, у бош вазир лавозимига янги номзодни таклиф қилиши керак.
Сербиядаги намойишлар фонида истеъфо
Вучевич истеъфога чиқишини январ ойи охирида ҳукмрон Сербия прогрессив партияси (SNS)га алоқадор бир гуруҳ безорилар Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида фаол талабаларга ҳужуми ортидан эълон қилган эди. 2024 йилнинг ноябр ойида ушбу шаҳардаги темирйўл вокзалида бетон соябон қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлган ва бу бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларни келтириб чиқарган эди.
Айрим кузатувчилар фикрича, Сербия парламентига бош вазирнинг истеъфосини маъқуллаш учун етти ҳафта вақт кетгани Вучич вақтни ютмоқчи бўлиб, янги ҳукуматни шакллантириш ёки янги парламент сайловларини ўтказиш бўйича қарорни кечиктиришни хоҳлаганидан далолат беради, деб ёзади dpa.
Мавзуга оид

11:16
Белград Сербия НАТО ёки КХШТга аъзо бўлмаслигини маълум қилди

19:18 / 04.03.2025
Сербияда мухолифат парламент йиғилишида тутун чиқарадиган шашкаларни улоқтирди. Уч депутат жароҳат олди

17:05 / 28.01.2025
Сербия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

12:54 / 25.01.2025